Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Сенегалда Ғарбий Африкадаги энг йирик масжид очилди

Сенегалда Ғарбий Африкадаги энг йирик масжид очилди

Ғарбий Африкадаги энг йирик масжид очилишини томоша қилиш учун Сенегал пойтахти Дакарга бир неча ўн минглаган кишилар ташриф буюрди, дея хабар беради aa.com.tr сайти.

“Масаликул Жинан” деб номланган янги масжид унчалик бой бўлмаган Бопп туманида жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 30 000 нафар намозхонни сиғдира олади. Масжид қурилиши 10 йил илгари бошланган эди. Давлат бунинг учун 6 гектар ер ажратганди. Масжиднинг “Масаликул Жинан” – “Жаннатга йўл” деб ном олиши XIX асрда яшаган шайх Амад Бамба Мбаке билан боғлиқ. У ана шу номдаги эсар муаллифи бўлиб, муридия тариқатининг асосчиси ҳисобланади, мамлакат аҳолиси уни авлиё деб жуда ҳурмат қилади.

Масжид атрофини 78 метрлик беш минора ўраб турибди. Режага кўра масжид қошида Ислом институти, кутубхона ва музей фаолият юритиши назарда тутилган. 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan