Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Савоби улуғ тўртта амал

Савоби улуғ тўртта амал

Оиша розияллоҳу анҳу айтадилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга айтдиларки: «Эй Оиша! Кечга соғ саломат етсанг, Тўрт нарсани қилмай ухлама: Қуръонни хатм қилмагунча, Пайғамбарларни Қиёматда ўзингга шафоатчи қилмагунча, Мусулмонларни ўзингдан рози қилмагунингча ҳамда Ҳаж ва Умра қилмагунингча».

Шундай деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга кириб кетдилар. Намозни тугатганларидан кейин: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-онам сизга фидо бўлсин! Мени тўрт ишга буюрдингиз, мен уларни қилишга қодир эмасман», дедим.

У зот айтдиларки: «Агар Ихлос сурасини ўн марта ўқисанг, Қуръонни хатм қилгандек бўласан, менга ва пайғамбарларга саловат айтсанг, биз сенга Қиёмат куни шафоатчига айланамиз ва агар Аллоҳдан мўминларнинг мағфиратини тиласанг, уларнинг ҳаммалари сендан рози бўлади. Агар «Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», десанг, Ҳаж ва умра қилгандек савобга эга бўласан», дедилар. (Тафсири ҳаққий).

Азизлар, шу тўртта амални ҳаётимизга татбиқ қила олсак, Иншааллоҳ Аллоҳ икки дунёмизни ҳайрли қилади.

Охангарон тумани «Чет-сув» жоме масжиди имом ноиби Б.Улугов

[carousel-horizontal-posts-content-slider]