Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Савдо ва мол-мулкнинг шаръий таърифи

Савдо ва мол-мулкнинг шаръий таърифи

بسم الله الرحمن الرحيم

Байъ луғатда бир нарсани бошқа бир нарсанинг эвазига алмаштиришликдир, у нарса хоҳ мол бўлсин, хоҳ бўлмасин. Бунга далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти Каримасидир:  “Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди. Улар Аллоҳнинг йўлида жанг қилурлар, ўлдирурлар ва ўлдирилурлар. Бу, Тавротда, Инжилда ва Қуръонда Унинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Ким Аллоҳга берган аҳдига вафо қилса, бас, қилган савдоларингиздан шод бўлаверинг. Ана шунинг ўзи улкан ютуқдир” (Тавба сураси, 111-оят).

Мол деб инсоний табиат унга моил бўладиган, ҳожат вақти учун сақлашлик имкони бўлган нарсага айтилади. Бирор нарсани мол бўлишлиги инсонларнинг ҳаммаси ёки баъзиси унинг ёрдамида бой бўлишлиги билан собит бўлади. Сақлашлик имкони бўлса, гарчи у мубоҳ бўлмаса ҳам, хамр каби у мутақаввам бўлмаган мол бўлади ва ундан фойдаланишлик мумкин бўлмайди.

Байъ шариатда молни мол эвазига алмаштиришликдир, зикр қилинган ушбу ўзаро олди-берди савдонинг рукнидандир. Бу иш  сотувчи ва олувчи ёки бу иккисининг ўрнига ўта оладиган киши томонидан бўлади.

Пискент тумани “Мўминобод” МФЙ отинойиси
Хайруллахонова Дилнозахон