Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Саудия Арабистонида аёллар учун иш ўринлари танқислиги вужудга келди

Саудия Арабистонида аёллар учун иш ўринлари танқислиги вужудга келди

Саудиялик аёллар ишга жойлашиш учун ҳаракат қилишмоқда. Бу эса аёллар учун бўш меҳнат ўринларининг тақчиллигини келтириб чиқарди.

Қироллик паспорт бошқармасининг берган маълумотига кўра, аэропорт ва чегара ўтиш жойларидаги 140 та бўш иш ўринлари бўйича интернетда берилган эълонга икки ҳафтанинг ичида 107 минг аёллар талабнома топширишди. Натижада, Паспорт бошқармаси ариза қабул қилишни тўхтатишга мажбур бўлди.

Таъкидлаш жоизки, ишга жойлашишни хоҳловчиларга ёш бўйича чекловлар қўйилган: улар 25-35 ёш оралиғида ва тўлиқ ўрта маълумотга эга бўлиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда саудиялик аёлларнинг ишсизлиги 33 % ни ташкил этади.