Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Саудия Арабистонида аёллар бандлиги ошмоқда

Саудия Арабистонида аёллар бандлиги ошмоқда

Саудия Арабистонининг аёллари кўпроқ меҳнат билан банд бўла бошлади. Охирги тўрт йил мобайнида Саудия Арабистонида ишловчи аёлларнинг сони сезиларли даражада ўсди.

Бу ҳақда Саудия Арабистони Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган ҳисоботда айтилади. Шундай қилиб, 2013 йилдан бери қиролликда иш билан банд аёллар сони 130 % ортган. Ҳозирги кунда хусусий секторда банд аҳолининг 30 %ни гўзал жинс вакилалари ташкил этмоқда. Тадқиқотларга кўра, энг кўп ишлайдиган аёллар – Ар-Риёд ва Маккада.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда қироллик ҳукумати меҳнат билан банд аҳоли ўртасидаги аёлларнинг улушини кўпайтириш бўйича бир қанча ишларни амалга оширмоқда. Аёллар ўртасида масофавий меҳнатни оммалаштиришга фаол ҳаракат қилинмоқда. Бундан ташқари, мисол учун, аёлларнинг уйидан ишига бориб – келишини осонлаштириш каби кўмакчи дастурлар ҳам тадбиқ этилмоқда,