Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Саудия Арабистони подшоҳи: Терроризмга қарши биргаликда курашиш лозим

Саудия Арабистони подшоҳи: Терроризмга қарши биргаликда курашиш лозим

“Мусулмонлар биргаликда халқаро терроризмга қарши курашмоғи лозим”, деди Индонезия парламенти депутатлари йиғилишида нутқ сўзлаган Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз ибн Абдураҳмон Ал Сауд.

“Бугун дунё мусулмонлари олдида турган долзарб муаммолардан бири бу терроризмдир. Шу боис, бу хатарга қарши барча мусулмонлар биргаликда дунёда тинчлик бўлиши учун ҳақарат қилиши керак”, дея таъкидлаб ўтди Салмон ибн Абдулазиз ибн Абдураҳмон Ал Сауд.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони подшоҳи Осиё мамлакатлари бўйлаб уч ҳафталик сафарни амалга оширмоқда. Ушбу хизмат сафари давомида Малайзияга ташриф буюрди, айни вақтда Индонезияда турли учрашувларда иштирок этмоқда.

Сафар дастурига Хитой, Япония ва Малдив ороллари давлатларига ҳам ташриф буюриш киритилган.

Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади. muslim.uz