Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Яна бир янги асар тақдимоти

Яна бир янги асар тақдимоти

Бугун islom.uz порталида  марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари томонидан таржима қилинган яна бир янги асар – Ҳаким ат-Термизий роҳматуллоҳи алайҳининг “Сарахс аҳли сўраган масалалар” ва “Касбнинг баёни” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу тақдимотда қатор устоз ва аҳли илмлар иштирок этиб, жумладан, Тошкент вилоят бош имом-хатиби Х.Турматов ҳам ўз сўзида мазкур асарга оид қимматли маълумотларни баён этдилар. Асар «Ҳилол нашр» нашриётида нашр этилган.