Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Samsung антиқа сабаб туфайли мусулмонни ишга олишни хоҳламади

Samsung антиқа сабаб туфайли мусулмонни ишга олишни хоҳламади

Қўшма штатларда ҳуқуқ ҳимоячилари ишга олиш жараёнидаги суҳбатда дини ва ҳаёт тарзи ҳақида ғалати саволлар берилган мусулмон номидан Samsung корпорациясига нисбатан даъво очдилар.

Мусулмоннинг айтишича, у Калифорния штатидаги Samsung офисига компанияга ишга кириш мақсадида суҳбатга келган, дея хабар беради Almanac Newsга таянган ҳолда IslamNews.

Лекин суҳбат кутилмаганда ўзгача тус олди – кадрлар бўлими ходими мутахассисдан у спиртли ичимликлар истеъмол қилиш-қилмаслиги, иш жойида жамоавий ичкиликбозликка муносабати ҳақида сўрай бошлади.

“Биз директор билан кўпинча тунги соат иккига қадар улфатчилик қилгани борамиз, кейин офисга келиб ўчиб қоламиз ва соат 7да ишни бошлаш учун уйғонамиз, жамоа учун бу муҳим, сиз бизга қўшила олармикансиз?” – каби саволларга тутилганди мусулмон кадрлар бўлими бошлиғи томонидан.

Суҳбатнинг эртаси куни мутахассислиги ва етарли тажрибага эга бўлишига қарамасдан, уни ишга қабул қилишмаганидан хабар топди. У бунга эътиқоди ва миллати сабаб бўлган деб ҳисоблайди. Шу сабабли у Америка-ислом муносабатлари кенгаши (CAIR) ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қилишга қарор қилди. Унинг фикрича, дини ва эътиқоди сабаб мусулмонлар таҳқирланмасликлари керак, бундай қилганлар эса жавобгарликка тортилишлари лозим.