Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Садақа, хайр-эҳсон балоларни қайтаради

Садақа, хайр-эҳсон балоларни қайтаради

Маълумки, халқимиз азалдан саҳоватпеша, ёрдамсевар, болажонларнинг бошини силашни яхши кўрадиган халқдир. Оммавий ахборот воситалари орқали жамиятимизнинг турли бўғинлари ва аъзолари томонидан ана шундай хайрли ишлар амалга ошириб келинаётгани ҳақида хабардор бўлиб турибмиз. Шубҳасиз, бу қувонарли ҳолатдир. Ижтимоий адолатни таъминлаш, синиқ кўнгилларга шодлик улашиш, кам таъминланганларни ҳам маънан ҳам моддий қўллаб-қувватлаш борасида Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган диний соҳа ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Куни кеча Қибрай тумани бош имом-хатиби Зокир домла Зиятдинов ҳамда Тошкент тумани “Мирҳалил ҳожи ота” жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек домла Муҳаммаджонов ҳомийларни жалб қилган ҳолда ўз ҳудудидаги вояга етмаган, боқувчисисни йўқотган, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олиб, хайр-эҳсон улашдилар, ҳақларига дуолар қилдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Садақа қилишга шошилинг, чунки балолар(офатлар) садақа томонга қадам қўя олмайди ва яна садақа қилишга шошилинг, чунки садақа балони қайтаради ва балонинг (ерга) тушишини тўхтатади”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти). Амалга оширилаётган хайрли ишлар, чин дилдан улашилаётган совғаю эҳсонлар, ихлосла қилинаётган эзгу дуолар сабаб Аллоҳ таоло юртимизга тинчлик-осойишталик, хонадонларимизга қут барака, офият ато қилсин!

Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan