Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Сабр — яхшилик хазиналаридандир

Сабр — яхшилик хазиналаридандир

Бало-офат касаллик Аллоҳ таолонинг синовидир. Инсон бир кун ундан саломат бўлади ва қутилади. Мусибат ҳам, бало- офат ҳам бир куни тугайди, мусибат етган киши сабр қилиши, кенгликни кутиши, доимо дуода бўлиши керак.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Сабр имондандир. У худди инсон жасадидаги бош кабидир. Агар одамнинг боши кесилса, жисми ҳам қулайди», дедилар. Сўнгра овозларини баландлатиб қўшиб қўйдилар: «Сабри йўқ одамнинг имони йўқдир. Сабр инсон учун қоқилиб йиқилмайдиган, қулай поябзал кабидир», дедилар

Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Сабр яхшилик хазиналарининг биридир. Аллоҳ таоло уни фақат Ўзи яхши кўрган бандаларигагина беради».

Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Агар Аллоҳ таоло бандасига бир неъмат ато қилса, сўнгра уни олиб ўрнига сабр неъматини берса, мана шу неъмат олдингисидан яхшироқдир».

Сулаймон ибн Қосим айтади: «Барча амалларнинг мукофоти маълум. сабрнинг мукофоти эса беҳисобдир».

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Зумар сураси 10-оятида шундай марҳамат қилади: «…Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур».

Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: «Сабр билан гўзал ҳаётга етдик». Мусибат пайтида аҳли суннат учун уч йўл бор: «Сабр, дуо, ва кенгликни кутиш».

«Ўкинма» китоби асосида

Олмалиқ шаҳар бош имом хатиби Х.Ортиқов тайёрлади