Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ислом тарихи / Саҳобалар фазилати

Саҳобалар фазилати

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳобаларим йўлчи юлдуз кабидурлар, агар уларга эргашсангиз, ҳидоят топасизлар” деганлар.

Хабарларда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аср (давр) ва инсонларнинг энг яхшиси мен уларнинг ичида Пайғамбар қилиб юборилган аср ва инсонлардур яна сизларнинг бирорталарингиз Уҳуд тоғича тилло инфоқ эҳсон қилса ҳам, саҳобалардан бирларининг даражасига ҳаттоки, ярим даражасига ҳам ета олмайди. Яна бир бошқа хабарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен саҳобаларимга омонликман, саҳобаларим эса умматимга омонликдир”, деганлар. Ушбу хабарлар саҳобаларнинг қай даражада афзал эканликларига, Муҳаммадийя умматининг энг яхшилари эканлигига далолат қилади. Ибн Ҳумом айтадилар: “Саҳобаларнинг сўзи кучли далил кабидир”. Жумҳур уламолар (тўрт мазҳаб имомлари) сўзларни таржиҳ қилиш пайтида саҳобаларни муқаддам қўйганлар.

Салафи солиҳлар уларни шундай сифатлайдилар. Саиъйд ибн Жубайрдан ривоят қилинади. У киши айтади: “Бадрда қатнашган саҳобалар билмаган танимаган нарса диндан эмас”.

Ҳасан Басрийдан ривоят қилинади, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини эслаб шундай дер эдилар: “Улар бу уммат ичидаги энг қалблари пок, илмлари чуқур ва камтар кишиларэди. Аллоҳ таоло уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳамроҳ бўлишни ихтиёр қилди. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хулқлари ва туриш-турмушларида ўхшар эдилар. Каъбанинг Роббисига қасамки, улар тўғри йўлда эдилар”. Иброҳим Нахаийдан ривоят қилинади: “Сизларга сизлардан фазилатли бўлган қавмдан бирор-бир яширин нарса қолмади. Ҳузайфадан ривоят қилинади, у киши шундай дер эдилар: “Эй қорилар жамоаси, Аллоҳдан қўрқинглар ва ўзларингиздан аввалгиларнинг йўлини маҳкам тутинглар, умримга қасамки, агар ўша йўлга эргашсангиз, батаҳқиқ, улкан зафар қучибсизлар. Агар у йўлни тарк этсангиз, ҳақиқатда, жуда қаттиқ адашибсизлар”.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Сизлардан бирортангиз бирор кимга эргашувчи бўлса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига эргашсин, чунки улар бу умматнинг энг олийжаноб қалб соҳиблари, илмлари денгиз, бетакаллуф, энг тўғри йўл эгалари, ҳолати чиройлилари ва Аллоҳ Пайғамбарига ҳам суҳбат бўлишга, динини қоим қилишга уларни ихтиёр қилган зотлардур. Уларнинг фазилатларини билинглар. Уларга қолдирган осорларида эргашинглар, чунки улар мустақим-тўғри йўлда бўлганлар”.

Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Кишиларнинг суннатига эргашишдан сақланинглар, агар чора топа олмасангизлар, тирикларни эмас, ўтган зотларнинг суннатларига эргашинглар. Умар Ибн Абдулазиздан ривоят қилинади, у киши шундай деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотдан кейинги ўринбосарлари бир неча суннатларни қолдирдилар. Ана ўша суннатларга амал қилиш Аллоҳ таолонинг китобини тасдиқ қилиш ва Аллоҳ таолога итоатни камолига етказишдир ва Аллоҳ таолонинг динига қувватдир. Ким анашу суннатларга амал қилса, бас тўғри йўлдадир. Кимки, ўша суннатлардан ёрдам сўраса, ғолибдир, ким ўша суннатларга хилоф қилса, у мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга эргашибди.

Тошкент Ислом институти 4-курс талабаси
                                                        Аслиддин МИРЗАМИДДИНОВ

[carousel-horizontal-posts-content-slider]