Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Рўзадорга тиббий эслатма

Рўзадорга тиббий эслатма

Рамазон ойида таом ва ичимлик борасида йўл қўйиладиган одатдаги хатолар:

  1. Кундалик таркибида қанд миқдори юқори, қўшимча ва бўёқ моддалари бўлган ичимликларни истеъмол қилиш.

– Ечим: уларни ҳафтасига икки мартадан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол қилишга ҳаракат қилинг.

  1. Ҳаддан зиёд кўп сув ичиш.

– Нега: Ошқозонни сув билан тўлдириш, уни таом билан тўлдиргандагига нисбатан кўпроқ зўриқтиради.

– Ечим: ифтор вақтида бир неча хўплам, кейин эса ҳар соатда бир пиёла сув ичинг.

  1. Бевосита ифтордан кейинги жисмоний машқлар.

– Нега: бу пайтда организмдаги қон айланиш ошқозон атрофига тўпланади.

– Ечим: ҳазм қилишни енгиллаштириш мақсадида машқларни овқатлангандан 2 соат кейинга қўйинг.

  1. Таомни шошиб ейиш, тез чайнаш.

Нега: овқатни секин чайнаш ҳазм қилиш жараёнини жадаллаштиришга ва тана вазнини меъёрда ушлаб туришга кўмаклашади.

  1. Ифтордан кейин дарров ширинлик истеъмол қилиш.

– Нега: бу сизни ланч ва мудроқ қилиб қўяди.

– Ечим: тунги ибодатлар ва таровеҳ намозида тетик бўлишингиз учун ифторлик ва ширинликлар истеъмоли орасини камида икки соат қилиб белгиланг.

  1. Натрий миқдори юқори бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш.

– Нега: рўза вақтида натрий чанқаш ҳиссини чақиради.

– Ечим: бунинг ўрнига таркибида калий моддаси кўп бўлган маҳсулотлардан фойдаланинг, чунки улар организмдаги сув миқдорини сақлаб қолади ва чанқоқни босади. Калийга бой маҳсулотлар:

– сабзавот ва мевалар: картошка, помидор, бодринг, карам, сабзи, қовоқ, банан, қорағат, қовун, тарвуз, апелсин;

– қуруқ мевалар: майиз, туршак, анжир ва олхўри қоқиси, хурмо, бодом, ёнғоқ;

– ёрмалар: сули, гречиха, буғдой ёрмаси;

– гўшт ва сут маҳсулотлари: сут, йогурт, тухум, балиқ, қуён ва мол гўшти.

Тўғри овқатланинг ва доимо саломат бўлинг!!!

 

Интернет маълумотлари асосида
«Анас ибн Малик” жоме масжиди имом-хатиби
Султонов Фаррух тайёрлади