Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / РОСТГЎЙЛИК ИНСОННИ УЛУҒЛАЙДИ

РОСТГЎЙЛИК ИНСОННИ УЛУҒЛАЙДИ

Тили ва дили бир инсонлар ҳамиша эъзозу эътиборда. Бундай фазилатли инсонлар билан бирга бўлишга, уларнинг суҳбатини олишга ҳамма интилади. Тили ва дили бошқа, қалбида нифоқи бор кимсаларни кўпчилик ёқтирмайди, улардан узоқроқ юришга ҳаракат қилади.

Ростгўйлик шундай фазилатки, биз у орқали икки дунё саодатига эришамиз.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ростгўйлик яхшиликка олиб боради. Яхшилик эса жаннатга элтади. Киши рост сўзлаб юради. Ҳатто Аллоҳ ҳузурида сиддиқ (ростгўй) деб ёзилади(Имом Муслим ривояти).

Киши ростгўйлиги натижасида ҳузур-ҳаловат топади. “Бунга нима деган эдим, унга нима деган эдим”, деб ўйлаб ғам-ташвич чекмайди, ҳеч қачон юзи шувут бўлмайди.

Энди ростгўйликнинг зидди ёлғончилик ҳақида тўхталсак.

Ёлғончилик инсонга икки дунёда хору зорлик, азоб-уқубатлар келтиради. Ёлғонни ўзига касб қилиб олган инсон бу дунёда одамлар уни ёлғонидан хабар топишидан қўрқиб яшайди. Агар ёлғони фош бўлса, одамлар ундан юз ўгиради, уни ҳеч бир сўзига эътибор бермайди.

Юқорида келган ҳадиснинг давомида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ёлғончилик ёмонликка олиб боради. Ёмонлик эса дўзахга олиб боради. Киши ёлғон сўзлаб юради. Ҳатто Аллоҳ ҳузурида каззоб (ёлғончи) деб ёзилади”, дегалар.

Бир ўйлаб кўрайлик, биргина ростгўйлигимиз ортидан нималарга эришамизу ёлғонларимиз ортидан нимага эришамиз?

Аллоҳ ҳузурида бизни сиддиқлардан деб ёзилишимиздан-да катта бахт бўлмаса керак. Ўз навбатида, ростгўйлигимиз бизни жаннат сари етаклар экан, нега ростгўйлардан бўлмайлик?!

Абдул ҲАМИД МАЛИКОВ,

Пискент тумани бош имомхатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan