Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / РОҲИНЖА МУСУЛМОНЛАРИ УЙЛАРИГА ҚАЙТМОҚДА

РОҲИНЖА МУСУЛМОНЛАРИ УЙЛАРИГА ҚАЙТМОҚДА

4200дан зиёд Мьянмалик қочоқлар ўз уйларига Ракхайн штатига қайтишга муваффақ бўлдилар. Бу ҳақда ҳукумат газетаси Global New Light of Myanmar хабар беради.

Расмий маълумотларга кўра, мамлакатни 30 мингдан ортиқ роҳинжа мусулмонлари тарк этган. Лекин бу маълумотда фақатгина Мьянма фуқароси бўлганларгина кўрсатилган.

БМТ кузатувчиларининг берган маълумотига кўра, 370 минг маҳаллий аҳоли Бангладешга қочган. Лекин Мьянма ҳукумати уларга ноқонуний мигрантлар сифатида қараб, ўз давлатининг фуқароси ҳисобламайди.

Ҳукуматнинг расмий маълумотига қараганда, Ракхайн штатида роҳинжа мусулмонлари истиқомат қилган 176 та қишлоқлар бўшаб ётибди.