Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Serious male student reading a book in a library

РОҲАТ

Роҳатга қандай етилади?

Ҳаракатлар мақсадга мувофиқ бўлганида роҳатга эришилади.

Масалан: Бир талабанинг битирув (ҳал қилувчи) имтиҳонлари яқин. Унинг олийгоҳда ўқимайдиган ёки имтиҳон топшириш ниятида бўлмаган яқин дўстлари бор. Уларнинг ўзаро муносабатлари ўта самимий. Бир бирларини каттиқ ҳурмат қилишади. Шу дўстлари имтиҳон арафасида уни ўзлари билан сўлим оромгоҳлардан бирига сайр, истироҳат қилгани олиб кетишмоқчи. Сайргоҳ жуда чиройли, хушманзара жойда, у ерда мазали таомлар тайёрланиши ҳам аниқ, бунинг устига, у дўстларини жуда яхши кўради, улар билан вақт ўтказиш унга роҳат бағишлайди. Лекин ҳал қилувчи имтиҳонлар остонасида дўстлари билан кетиши унга ана шундай лаззатларни тақдим эта оладими?! Албатта, йўқ. Сайргоҳ қанчалар оромбахш бўлмасин, энг тотли таомлар тайёрланмасин, буларнинг бари унга татимайди. Чунки фикру хаёли синовлар, олийгоҳга кириш мақсади билан банд. Ана шу ўй-фикрлар унга хотиржамлик бермайди, вақти унумсиз ўтаётганидан қалби эзилади. Демак, хатти ҳаракатлари мақсадига тўғри келмаяпти. Айни дамда унинг мақсади имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, олийгоҳга кириш.

Бу йигитнинг иссиқ бўлса ҳам, ўзининг бир хонали уйида, оддийгина таом тановул қилиб имтиҳонларга тайёрланиши, керакли дарслари билан машғул бўлиши, унга кўпроқ роҳат беради. Чунки айнан шу ҳаракати унинг мақсадига мутаносиб.

Инсоннинг яратилишидан мақсад – Аллоҳ таолога ибодат қилишдир!

Демак, инсоннинг хатти ҳаракатлари мақсадига мувофиқ бўлса, яъни Роббига ибодат қилсагина роҳатга эришади, ҳақиқий саодатга мушарраф бўлади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

“Мен инсон ва жинларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учун яратдим” (Зориёт сураси 56-оят).

Мухаммад Ротиб Нобулсийнинг «Дурдоналар» китобидан Тошкент тумани “Абдуллоҳ ибн Аббос” жоме масжиди имом ноиби Жуманиёзов Фаррух таржимаси