Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ривожланаётган ҳалол индустрия

Ривожланаётган ҳалол индустрия

Жанубий Корея туристлар оқими камайганлиги муносабати билан ҳалол-туризмни ривожлантира бошлади, дея хабар беради Religion News Service. Мамлакатда мусулмон сайёҳларни жалб қилиш бўйича янги қадамлар қўйилмоқда.

Мусулмонларга мўлжалланган туризм ривожлантирилишининг асосий сабаби АҚШ билан муносабатлардаги инқироздир. Шу билан бирга, Хитой ҳукумати ўз фуқароларига Жанубий Кореяга боришни тақиқлади. Шу сабабли мамлакат 6,8 миллиард доллар йўқотди, бу эса Корея ҳукуматини туризм соҳасида мусулмон Шарққа диққатини қаратишга мажбур қилди.

Шунингдек, туристик агентликлар мусулмонларга мўлжалланган таклифларни ишлаб чиқишди. Мусулмонлар мамлакатда ўзларини қулай ҳис қилишлари учун шароитлар яратилди. Давлат машҳур сайёҳлик ҳудудларида намозхона ва ибодат қилиш учун имкониятларни яратиш учун 175 000 доллар сарфлади.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan