Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ресторанларда ишсизларга текин таом улашилмоқда

Ресторанларда ишсизларга текин таом улашилмоқда

Дубайдаги Kebab Shop ва Dubai Silicon Oasis ресторанлари олдида ажойиб эълонга кўзингиз тушади – у ерда арзонлаштирилган нархлардаги таомлар рўйхати эмас, балки иш қидириб юрганлар текин таомланиши мумкинлиги ҳақидаги хабар илиб қўйилган.

“Агарда Сиз ишсиз ва иш қидираётган бўлсангиз, киринг ва таомланиб олинг”, – дейилади эълонда. Шунингдек, у ерда бу хайр-эҳсон эмаслиги, меҳмонлар иш топиб, пулга эга бўлганларидан кейин таом ҳаққини тўлаб кетишлари мумкинлиги таъкидланади.

Бундай ажойиб ғояни Камол Ризви йўлга қўйди. “Ресторанимизда жуда яхши вақт кечирадиган бир қанча мижозларимиз бор эди. Биз улар учун иккинчи уйга айлангандик. Улардан бири ресторанимизга келмай қўйганини сезиб қолдим”, – дея ҳикоя қилади Камол.

Кейинроқ у келмаётган киши ишини йўқотгани сабаб ресторанда таомланишга қурби етмай қолганлигини аниқлади ва унинг дўсти орқали иш топгунга қадар бемалол келиб, ресторан хизматидан фойдаланиб туриши мумкинлигини хабар қилди.

“Мен бу хайр-эҳсон эмаслигини, агар хоҳласа иш топганидан кейин тўлаши мумкинлигини айтдим”, – тушунтириш беради Камол.

“У яна бизнинг ресторанимизга ташриф буюра бошлади. Биз унинг ўзи, дўстлари нақадар бахтиёр эканликларини кўрдик. Ана шунда ушбу ғоя туғилди ва уни йўлга қўйишга қарор қилдик”.

Камол Ризви ресторан хизматчиларига ушбу таклифдан фойдаланишни хоҳлаган мижозларга ортиқча саволлар бермаслик, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилмаслик юзасидан кўрсатмалар берди. Бу Исломдаги биродарига ишончнинг намунаси эканлигини таъкидлади.

“Мижоз ташқаридаги эълонга ишора қилса, кифоя. Ходимларимиз ундан ортиқча ҳеч қандай савол сўрашмайди. Фақат қандай таом буюртма қилишини сўрашади, холос”, – дейди Камол.