Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ҳадис / Расулуллоҳни хавотирга солган ҳол…

Расулуллоҳни хавотирга солган ҳол…

 

أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ – صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ – بَعَثَ أَبَا عُبَيْدَةَ بْنَ الْجَرَّاحِ إِلَى الْبَحْرَيْنِ يَأْتِي بِجِزْيَتِهَا، وَكَانَ رَسُولُ اللَّهِ – صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ- هُوَ صَالَحَ أَهْلَ الْبَحْرَيْنِ وَأَمَّرَ عَلَيْهِمْ الْعَلَاءَ بْنَ الْحَضْرَمِيِّ، فَقَدِمَ أَبُو عُبَيْدَةَ بِمَالٍ مِنْ الْبَحْرَيْنِ فَسَمِعَتْ الْأَنْصَارُ بِقُدُومِهِ فَوَافَتْهُ صَلَاةَ الصُّبْحِ مَعَ رَسُولِ اللَّهِ – صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ-، فَلَمَّا انْصَرَفَ تَعَرَّضُوا لَهُ فَتَبَسَّمَ رَسُولُ اللَّهِ – صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ- حِينَ رَآهُمْ وَقَالَ: أَظُنُّكُمْ سَمِعْتُمْ بِقُدُومِ أَبِي عُبَيْدَةَ وَأَنَّهُ جَاءَ بِشَيْءٍ، قَالُوا: أَجَلْ يَا رَسُولَ اللَّهِ، قَالَ: فَأَبْشِرُوا وَأَمِّلُوا مَا يَسُرُّكُمْ، فَوَاللَّهِ مَا الْفَقْرَ أَخْشَى عَلَيْكُمْ وَلَكِنْ أَخْشَى عَلَيْكُمْ أَنْ تُبْسَطَ عَلَيْكُمْ الدُّنْيَا كَمَا بُسِطَتْ عَلَى مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ فَتَنَافَسُوهَا كَمَا تَنَافَسُوهَا وَتُلْهِيَكُمْ كَمَا أَلْهَتْهُمْ) وأخرجه مسلم في كتاب الزهد والرقائق

Имом Бухорий Амр ибн Авф Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Убайда ибн Жарроҳни Баҳрайнга у ернинг жизясини олиб келишга юбордилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли Баҳрайн билан сулҳ тузган ва уларга ал-Аълаа ал-Ҳазрамийни амир қилган эдилар. Бас, Абу Убайда Баҳрайндан мол ила келди. Ансорийлар Абу Убайданинг келганини эшитиб, Бомдод намозини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўқидилар. У зот уларга Бомдодни ўқиб берганларидан кейин қайтдилар. Улар у зотни йўлларидан чиқдилар. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни кўрганларида табассум қилиб:

«Абу Убайданинг бир нарса олиб келганлигини эшитгансиз, дейман», – дедилар.

«Шундоқ, эй Аллоҳнинг Расули», – дейишди.

«Суюнчилик. Сизни масрур қиладиган нарсадан умидвор бўлаверинглар. Аллоҳга қасамки, мен сизларга фақирликдан қўрқмайман. Лекин сизларга сиздан олдигиларга дунё кўпайгандек кўпайиб, уларни уни талашганидек талашиб кетишингиздан ва уларни ҳалок қилганидек сизни ҳам ҳалок қилишидан қўрқаман», дедилар.

Ушбу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мол-дунё кўпайиши сабаб умматлари ичида фитна тарқалиши, натижада, аввалги умматлар дунё талашгани каби дунё талашишларидан қўрқдилар. Ул зот умматларига фақирлик етишидан қўрқмадилар. Сабаби фақирлик – бу қўрқинчли ҳолат эмас. Хатарли ҳолат – бу бойлик, мол дунёнинг кўпайиб кетиши, мўминлар уни талашиб бир-бири билан қирпичоқ бўлишидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: «Сизларга сиздан олдигиларга дунё кўпайгандек кўпайиб, уларни уни талашганидек талашиб кетишингиздан ва уларни ҳалок қилганидек сизни ҳам ҳалок қилишидан қўрқаман», деб айтмадилар.

Ҳадиси шарифдаги  التنافس калимаси ўзаро беллашиш, мусобақалашиш, талашиш деган маъноларни билдиради. Муқаддас Ислом динимиз таълимотларида дунё учун мусобақалашиш қораланган. Зеро, дунё мусобақалашиш, талашиб тортишишга арзимайди. Қуръони Каримда мадҳ этилган мусобақалашишга келсак:

وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ

Бас, мусобақачилар мана шу (неъмат) йўлида мусобақа қилсинлар! (Мутаффифун сураси, 26-оят).

لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلِ الْعَامِلُونَ

Албатта, мана шу (жаннат неъматлари) улкан ютуқнинг ўзидир. Бас, айнан мана шундай ютуқ учун амал қилувчилар амал қилсинлар!” (Соффот сураси, 60-61-оят).

Ҳадиси шарифдаги  التنافس калимаси ортиқ бўлиш, миқдордан ортиш деган маъноларни ҳам билдиради. Одамлар дунёвий жиҳатда бир-биридан ортиқ бўлишга интиладилар. Кимдир уйини қўшнисининг уйидан баландроқ қилиб кўтаришни истайди. Кимдир дунёдаги улуши (насибаси) бошқалардан кўра кўпроқ ва мўлроқ бўлишини истайди.

Ҳадиси шарифнинг умумий маъноси шуки: «Сизларга сиздан олдигиларга дунё кўпайгандек кўпайиб, уларнинг кўнгилларини дунё банд қилгандек, кўнгилларингизни дунё билан банд бўлиб қолишидан, уни талашганидек талашиб кетишингиздан ва уларни ҳалок қилганидек сизни ҳам ҳалок қилишидан қўрқаман»

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تُلْهِكُمْ أَمْوَالُكُمْ وَلَا أَوْلَادُكُمْ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ

“Эй имон келтирганлар, на мол-дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан (яъни, Аллоҳга ибодат қилишдан) юз ўгиртириб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас ана ўшалар зиён кўргувчи кимсалардир!” (Мунофиқун сураси, 9-оят).

Яъни: Эй, ҳақиқий имон келтирган бандалар, қўлингиздаги мол-дунё, бойлик, мансаб-амал, шон-шуҳрат, фарзандлар ва уларнинг ташвиши сизларни Аллоҳга ибодат қилиш ва У Зотга итоат этишдан тўсиб қўймасин. Кимки Раббига ибодат қилишдан кўра дунё зийнатини афзал кўрса, бас, ўшалар қиёмат кунида зиён кўргувчидир!

أَلْهَاكُمُ التَّكَاثُرُ حَتَّى زُرْتُمُ الْمَقَابِرَ

(Эй, инсонлар) сизларни (мол-дунё) кўпайтириш (Аллоҳга ибодат қилишдан) машғул қилди (Такосур сураси, 1-оят).

 

Тошкент тумани “Холмуҳаммад ота” жоме

масжиди имом-хатиби Авазхўжа Бахромов

манбалар асосида тайёрлади