Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Хабарлар / Рамзон Қодиров Бухородаги Мир Араб мадрасасига ташриф буюради

Рамзон Қодиров Бухородаги Мир Араб мадрасасига ташриф буюради

Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Бухорода ҳам бўлиши кутилмоқда.  Бу ҳақда Azon.uz хабар бермоқда.

Azon.uz манбасининг маълум қилишича Рамзoн Қодиров отаси таълим олган Мир Араб мадрасасига ташриф буюради.

Қайд этиш керакки, Рамзон Қодиров 16 октябрь куни Тошкент Ислом институтига ташриф буюрди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ муфтий Усмонхон Алимовнинг Мир Араб мадрасасига ташриф буюргани, ташриф давомида билим юртининг фахрий битирувчилари таҳсил олган синф хоналар, хусусан, Чеченистон Республикасининг биринчи Президенти Аҳмад Қодиров ва Шайхул ислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг ушбу мадрасада таҳсил олган хоналари ҳолати билан яқиндан танишгани ҳақида хабар берган эдик.