Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Рамазонни гуноҳлар билан эмас савоблар билан кузатайлик. (фото)

Рамазонни гуноҳлар билан эмас савоблар билан кузатайлик. (фото)

Тошкент вилоятининг масжидларида Хатми Қуръон кечалари бўлиб ўтаётганлиги ҳақида Сизларни хабардор қилиб келмоқдамиз. Ана шундай файзли тадбирлардан бири кеча – 8 июнь куни Бекобод шаҳридаги “Оқ масжид” жоме масжидида ўтказилди. Унда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов иштирок этиб, намозхонларни хушнуд этдилар.

Рамазоннинг фазли ҳақида гапирар эканлар, Хайруллоҳ домла, энг аввало, аҳли мусулмонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг саломлари ва дуои хайрларини етказдилар.

Хайруллоҳ домла ўз маърузаларида Рамазон ойи Қуръони Каримда ва Ҳадиси шарифларда таъкидланганидек раҳмат, мағфират, дўзахдан паноҳ, инсон намои амалини савобли, хайрли ишлар билан тўлдириладиган фурсат эканлигига қарамасдан, бизнинг динимизга, миллатимизга мансуб инсонларнинг шу дунёнинг ўзидаёқ ўзларига жаҳаннамни яратиб, жиноятнинг манфур кўчаларига кириб, гуноҳи кабиралар қилаётганларини ғам-ташвиш билан, ачиниш билан баён қилдилар. Шунингдек, ана ўша турли хил жиноятларни содир этаётганлар биримизнинг ака ёки укамиз, кимимизнингдир дўсту биродаримиз эканлиги, инсонни энг қийнайдигани келажак эгаларининг тарбиячилари бўлган аёллар, опа-сингилларимиз, оналар томонидан жирканч ҳаракатлар, оғир жиноятларнинг содир этилаётганига ҳеч биримиз лоқайдлик билан қарамаслигимиз лозимлигини таъкидладилар. Инсонларни жиноятнинг ботқоғига ботиб қолишларини олдини олишда ҳар бир мусулмонни масъулиятини оширишга, огоҳ бўлишга чақирдилар. Рамазон ойининг шарофати, Қадр кечаларининг баракотидан дуолар рад қилинмаслигига умид қилинган ҳолда, ҳар бир инсонга инсофу-тавфиқ сўраб, Аллоҳнинг хидоятини тилаб хайрли дуолар қилинди.

Яна бир Хатмона, яна бир гўзал Қуръон кечаси кўзда ёш, дилда Аллоҳнинг неъматларига шукроналик туйғуси, биродарлари ҳаққига қилинган эзгу тилагу дуолар, бу каби руҳ озуқаси бўлган тадбирларни ташкил этган мутасаддиларга миннатдорчилик сўзлари билан ўз поёнига етди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]