Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Рамазонда Ер фазодан тамомила ўзгача кўринишга эга бўлади

Рамазонда Ер фазодан тамомила ўзгача кўринишга эга бўлади

NASA йўлдошлари муқаддас Рамазон ойи мобайнида Яқин Шарқ шаҳарларидаги ёруқлик сезиларли даражада равшанлашишини ўрнатишди. Ва айнан мана шундай ҳолат ҳар йили кузатилади.

Олимларнинг маълумотларига кўра, Яқин Шарқ мамлакатларининг баъзи шаҳарларида Рамазон ойида тунги ёруғлик даражаси 50 % дан кўпроққа ортади. Шунингдек, тадқиқот давомида аниқланишича, муқаддас ой пайтида Саудия Арабистонининг баъзи шаҳарларида ёруғлик 100 %гача кўпаяди.

Бу Рамазонда мусулмонларнинг тонгга қадар ухламасликлари билан боғлиқ: улар тунги ибодатлар билан машғул бўлишади, таровеҳ намозларини ўқишади ва кундузги рўзадан олдин саҳарликлар қилишади, шунингдек, кўплаб савдо марказлари ва бозорлар тунги вақтда фаолият юритади.

 

 

Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати