Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Рамазон ёнғиндан қутқариб қолишга сабаб бўлди

Рамазон ёнғиндан қутқариб қолишга сабаб бўлди

Лондонда ёнғин содир бўлган уйда яшовчилар Рамазон сабаб қутқарилиб қолинди. 2017 йилнинг 14 июнь кечасида Лондон шаҳридаги 24 қаватли уйларнинг бири олов қуршовида қолди. Ёнғин остида қолганларни қутқаришга ошиққанларнинг энг биринчилари ушбу уйда ва унинг атрофида яшовчи мусулмонлар бўлди. Гап шундаки, ёнғин рўза тутувчиларнинг саҳарлик қилаётган вақтида содир бўлди. Ёнғин бошланганини сезиб қолганларнинг кўпчилиги ўзларини бино ичига уриб, ҳали уйқуда бўлганларни уйғотиш мақсадида, барча эшикларни уриб чиқишди. Arab Newsнинг хабар беришича, эрта тонгда уйғоқ бўлган, айнан Рамазон рўзасини тутаётганлар бино йўлаклари тутун билан қоплана бошлаган пайтда юзлаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишди.

“Рўза жуда кўплаб умрларни қутқарди. Мусулмонлар ухлашмаётганди, улар саҳарликка тайёргарлик кўришаётганди. Бу уларни ҳам, бошқа яшовчиларни ҳам қутқариб қолди”, – таъкидлайди асли Суданлик, шу уйда яшовчилардан бири.

Дарвоқе, ёнғин туфайли бундай кўп миқдордаги инсонларнинг жабр ва зарар кўришига сабаб, ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализациянинг йўқ эканлиги маълум қилинди.