Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Аёллар сахифаси / РАМАЗОН ВА ИЙД АЛ-ФИТР АЖОЙИБ ЧЕГИРМАЛАР ПАЛЛАСИ
two man carry percent on white background. Isolated 3D image

РАМАЗОН ВА ИЙД АЛ-ФИТР АЖОЙИБ ЧЕГИРМАЛАР ПАЛЛАСИ

Рамазон – бутун дунё бўйлаб йирик чегирмалар ва ажойиб таклифлар билдириладиган ойдир. Бу, айниқса, Ийд ал – Фитр арафасида янада кўпроқ намоён бўлади. Бу пайтда савдогарлар мижозларининг кўнглини олишга, уларнинг эътиборини қозонишга уринишади. Уларнинг бу уриниши, аксар ҳолларда тижорий мақсадда эмас, балки Аллоҳ таолонинг розилигига эришиш – шу тариқа хайр – эҳсон қилиш учун бўлади.

Одатда, аксар мусулмонлар яшайдиган жойларда чегирмаларни биринчи бўлиб озиқ – овқат дўконлари даромадли тижорат мақсадида ишга соладилар. Ахир байрам кунлари яқинлар ва дўстлар учун чиройли дастурхон ёзиш ва уларни меҳмон қилиш учун музлатгични яхшилаб тўлдириш керакку. Даромади ўртача бўлган ва баъзи нарсаларни кундалик ҳаётда сотиб олиш имконига эга бўлмаганлар учун бу ажойиб таклиф, шундай эмасми?!

Қоидага кўра, дастлабки эҳтиёждаги маҳсулотлар арзонлашади, кўпинча қиммат ва сифатлилари илгаригидай ўта қиммат нархда қолаверади.

Лекин жуда кўплаб мусулмон мамлакатларида оддий дўкондан тортиб, йирик савдо мажмуалари, супермаркетларда барча маҳсулотларга чегирмалар эълон қилинади.

Одамлар арзон нархлар учун нафақат озиқ – овқат дўконларига, балки кийим – кечак расталарига ҳам боришади. Чегирмалар олами аёллар учун кўп турдаги муслималар кийимларини таклиф этади. Кўплаб савдо маркалари маҳсулотини деярли текинга бериб, нархларини ярим бараваргача туширади. Улар буни муборак Рамазон ойида Аллоҳнинг розилигига эришиш учун қилишади.

Маҳсулотларни арзонлаштирилган нархларда сотиш деярли барча соҳаларни қамраб олади, мисол учун, тилла тақинчоқлар бўлими, атир – упа ва совға – салом бўлинмаларини ҳам. Ахир мусулмонларда хайит кунларида совға улашиш каби ажойиб анъана борда.

Рамазон ва чегирмалар – иккита бир – бирига мос кела оладиган тушунчалардирки, у сабаб хурсандчилик, ҳузур ва истакларнинг рўёби юз беради. Ахир бир ўйлаб кўринг-а, рўзада биз ҳар куни ҳар ифтор пайтида бахтиёрликни ҳис этамиз. Ва мана шу бахтиёрлик эҳтиёжмандлар қийналмасдан дўконга келиб, кўнгли тусаган нарсасини харид қила олса, икки карра кўпаяди.

Баъзи савдогарлар ҳатто фойда олишдан ҳам воз кечадилар ва маҳсулотларини барча харид қила олиши учун ўз нархида сотадилар. Баъзилар эса, ҳайит куни масжид олдида Қуръон, жойнамоз ва бошқа фойдали китобларни совға қиладилар. Хўш, уларнинг бундай йўл тутишига нима сабаб?

Биламизки, муборак Рамазонда янада кўпроқ меҳр – оқибат, саховат, шафқат ва ҳиммат кўрсатиш лозим. Чунки айнан мана шу кунларда қилинган ҳар қандай эзгу амал учун унинг бир неча юз баробарида ажру – савоб берилади, Аллоҳнинг ризолигига эришилади. Айнан шу сабаб, аксар мусулмонлар яхшироқ бўлишга, меҳр – муҳаббат ва илиқлик улашишга интилишади.

Руҳ ва тана шифоси бўлган муборак Рамазон бизларни тарк этмоқда. Биз ўзимизни Ийд ал – Фитрга тайёрлай олдикми?.. Хулоса ўзингиздан…

 

Шахноза Олимбой қизи тайёрлади