Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Рамазон ойидаги эҳсонларни Аллоҳ таоло қабул этсин

Рамазон ойидаги эҳсонларни Аллоҳ таоло қабул этсин

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «…Модомики банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади» дея марҳамат қилганлар. Имом Муслим ривояти.

Жорий йилнинг 2 май куни Тошкент вилоятидаги масжидлар томонидан кам таъминланган ҳамда эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Жумладан, Зангиота тумани «Ниёзмат ота» жоме масжиди томонидан қарийб қирқ миллион сўмлик пул маблағлари муҳтож оилаларга тарқатилди, Тошкент тумани «Абдулоҳ инб Аббос» жоме масжиди йигирма саккиз миллион сўмлик ҳамда Чирчиқ шаҳар «Марказий» жоме масжиди томонидан бир миллион сўмдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, Тошкент вилоятида жами саксон миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари 140 нафар кам таъминланган хонадонларга улашилди.

Рамазон ойида қилинаётган хайр-эҳсонларни Аллоҳ таоло қабул этсин!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan