Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Рамазон муносабати билан Тожикистонда 600 нафар масжид ўз фаолиятини янгидан бошлайди

Рамазон муносабати билан Тожикистонда 600 нафар масжид ўз фаолиятини янгидан бошлайди

Тожикистон президенти Эмомали Рахмонов ўз маъмурияти ва Дин ишлари, анъана ва урф-одатларни тартибга солиш қўмитасига илгарироқ ҳукумат томонидан ёпилган масжидларни қайта очиш бўйича масалани ўрганиш юзасидан махсус ҳамкорликдаги комиссия ташкил этиш юзасидан топшириқ берди. Бу ҳақда Akhbor хабар беради.

Уларнинг сўзларига кўра, комиссия ташкил этилиб, 600 нафар масжид аниқланган ва Рамазон ойининг бошига фаолиятларини бошлашлари учун уларга рухсатномалар берилиши кутилмоқда. Сўз асосан ибодат қилиш учун махсус бинолари бўлмаган, айниқса, кекса ва беморлар учун қўшни қишлоққа бориш мушкул бўлган қишлоқлардаги масжидлар ҳақида кетмоқда.

Таъкидлаш жоизки, президентнинг ушбу қарори АҚШнинг Халқаро эътиқод эркинлиги бўйича комиссиясининг янги баёноти эълон қилинган пайтда қабул қилинди. Унда Тожикистон ҳукумати диний эркинликларни чеклаётганлиги айтилади.