Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Радио ва телевидениянинг тўғридан-тўғри эфирида азон янграйди

Радио ва телевидениянинг тўғридан-тўғри эфирида азон янграйди

Жума куни Крайстчерч шаҳри аҳолиси Янги Зеландия телевидения ва радиосининг тўғридан-тўғри эфирида азон эшитиш имконига эга бўладилар. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жасинда Ардернга таянган ҳолда маҳаллий ОАВ хабар берди.

Шу орқали ҳукумат мусулмон жамоасига ҳамдард эканлигини изҳор қилмоқчи. Бош вазир жума куни теракт қурбонлари хотирланиб, эҳтиром кўрсатилиши, қайси динга эътиқод қилишидан қатъий назар аёллар муслималарнинг кийими – ҳижоб кийишларини таъкидлади.

Барчангизга маълумки, ўтган жума куни Янги Зелландияда исломофоб террорчилар томонидан жума намози вақтида мусулмонларга нисбатан оммавий ваҳшийлик амалга оширилган эди. Натижада 50 нафар мусулмон ҳалок бўлди.