Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Раққада 8 мингдан зиёд бомба ҳужумлари қурбонларининг мурдалари топилди

Раққада 8 мингдан зиёд бомба ҳужумлари қурбонларининг мурдалари топилди

Раққа деярли Ер юзасидан ўчирилган деб топилди. Суриядаги уруш сабабли вайрон бўлган харобалар орасида олиб борилган ишлар натижасида АҚШ бошчилигидаги мухолифат кучлари томонидан амалга оширилган бомба зарбалари қурбони бўлган 8 мингдан ортиқ мурдалар топилди.

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарованинг расмий баёнотида бу инсонлар Раққани ИШИДдан “озод қилиш” операциялари давомида ҳалок бўлганлиги таъкидланади. Ўлганларнинг асосий қисми аёллар ва болалардир. Захарованинг сўзларига кўра, бу ҳали бор-йўғи 2 % харобалар кўздан кечирилгандаги ҳолат.

Эслатиб ўтамиз, террорчилар “Суриядаги халифаликнинг пойтахти” деб атаган Раққа шаҳри ўтган йилнинг октябрига қадар ИШИД назоратида бўлган.