Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Бўстонлиқ туманидаги «Қизил Қангли» жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Бўстонлиқ туманидаги «Қизил Қангли» жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Юртимизнинг қай гўшасига қараманг, бунёдкорлик ишларини кўриб кишининг кўзи ва қалби сурурга тўлади. Жумладан, диний соҳага қаратилаётган эътибор, чиройли ва кўркам масжидлар қурилиши фикримизга яққол мисол бўла олади. Бундан қарийб бир аввал Тошкент вилоятининг чекка тоғли ҳудудларидан бўлмиш Бўстонлиқ тумани Янгиовул қишлоғидаги «Қизил Қангли» жоме масжидини қайта қуриш учун тамал тоши қўйилган эди.

2020 йил 15 ноябрь куни янги кўринишни ўзида ифода этган «Қизил Қангли» жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Халқимизга туҳфа этилган янги масжиднинг очилиш маросимига Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар домла Қаюмов, Тошкент вилояти вакиллиги бош имом-хатиби в.б Нурали домла Мавланов, ушбу туман бош имом-хатиби Фаррух домла Қурганов ва нуроний отахонлар ташриф буюришди.

Тадбирда йиғилган меҳмонларга ўзбекона дастурхон ёзилди ва масжид барпо этиш нақадар савобли иш эканлиги ва ушбу масжид қурилишида елкама-елка ёрдам берганларга миннатдорчилик билдирилиб, хайрли дуолар қилинди. Қолаверса, ушбу савобли ишни бошлаб берган марҳум устоз Хайрулла домла Турматов очилиш маросимида ёдга олиниб, ҳақларига Қуръон тиловати ўқилди.  Дарҳақиқат, умрлар Аллоҳнинг қўлидадир.

Фойдаланишга топширилган «Қизил Қангли» жоме масжидининг қурилиш ишлари 2019 йилнинг 15 сентябрь куни бошланган.

Қайта қуриб битказилган масжид 200-250 кишига мўлжалланган бўлиб, тоғли ҳудудда бўлганига қарамай, намозхонлар учун барча қулайликлар яратиб берилган. Шунингдек, масжид замонавий ва кўркам кўринишга эга бўлиб, янги таҳоратхона, имом-хатиб ва хизмат хоналари барпо этилган.

Янги масжид қиёматга қадар намозхонлар учун хизмат қилишини Аллоҳ таоло насиб этсин ва қалби пок ҳақиқий умматлар билан тўлиб тошсин!

Аллоҳнинг байти муборак бўлсин!

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan