Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Профессор “калтафаҳм рўмол” учун жавоб берди

Профессор “калтафаҳм рўмол” учун жавоб берди

Ливандаги олий таълим муассасаларидан бирида ўқитувчининг талаба қизнинг рўмоли ҳақидаги фикри можарога сабаб бўлди.

Байрут Америка университетининг талабаси Марян Дажани профессор – айирмачи томонидан маъруза пайтида очиқчасига таҳқирлангани ҳақида ижтимоий тармоқларда баён қилди, хабар беради Al Bawabaга таянган ҳолда IslamNews.

Муслиманинг сўзларига кўра, дарсда у доктор Самир Халафдан охирги жумлани такрорлаб юборишини мулойимлик билан сўраган. Бунга жавобан профессор “ғазабли кўзлари билан бутун аудитория олдида унга бақириб, “калтафаҳм рўмолинг” дарсни эшитишингга халақит беради”, деган ва қайта – қайта сўрамаслик учун рўмолини ечиб ташлашни таклиф қилган.

Бошқа талабалар профессорнинг дарс мобайнида тез – тез исламофобия, ирқчилик ва жинс айирмачилигига оид мулоҳазаларни билдириб туришини таъкидлаганлар.

Олий таълим муассасаси маъмурияти талабанинг эътиқод эркинлиги ҳуқуқини ҳимоя қилиб, чиқиш қилди. Айни дамда таҳсил олувчилар университет деворларини норозилик намойишлари билан тўлдириб ташлашди ва улар профессорни ишдан четлатишни талаб этишмоқда.