Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Президент 2 минг 700 нафар судланганларни авф этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Президент 2 минг 700 нафар судланганларни авф этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида мамлакатимиз Президенти 2 минг 700 нафар судланганларни авф этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Мамлакатимиз тарихида биринчи бор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2 минг 700 нафар судланганларни авф этиш, жумладан, турли ҳолатларда жиноят содир этган, қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлган ва тўғри йўлга кирган, турар-жойи ҳамда жазони ўташ муассасаларида ижобий тавсиф олган 956 шахсни жазони ўташ колонияларидан озод қилиш тўғрисида фармон имзоланди.

Авф этиш тўғрисидаги ҳужжатга мувофиқ судланганлар тез орада оиласи бағрига ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиши учун жамиятга қайтиш имконига эга бўлади.

Фармон ҳақида батафсил маълумот олиш учун каналимизни ўқиб боринг.

Манба: @huquqiyaxborot