Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Полициячи муслималар либосининг ўзига хос жиҳатлари

Полициячи муслималар либосининг ўзига хос жиҳатлари

Маълумки, Буюк Британиянинг аёл-полициячиларига иш вақтида ўз эътиқодидан келиб чиққан ҳолда рўмол ўрашга рухсат этилган. Британия полициясида хизмат қилувчи муслималарнинг бош кийимини “Instant hijabs UK” компанияси асосчиси, асли малайзиялик олима, дизайнер Элисмазиа Алиас ишлаб чиққан.

Муслима дизайнер нафақат полициячилар, балки спортчилар, армияда хизмат қилувчилар, умуман олганда, фаол ҳаёт тарзини юритувчи муслималар учун ҳижоблар ишлаб чиқарган. Унинг ғояси остида таклиф қилинган кийимлар ҳар томонлама қулайлиги, ҳаво ўтказувчанлиги билан ажралиб туради.

Буни у қуйидагича изоҳлайди: “Бир тадбирда полициячи аёллар билан суҳбатлашиб қолдим. Улар рўмоллари формасига мос келмаслиги ҳақида гапиришди. Уларга бу ҳолат ноқулайлик туғдиришини айтишди. Шундан сўнг, биз улар билан биргаликда бу масалани ҳал қилишга киришдик. Замонавий муслималарга ҳар томонлама қулай либос яратишда оддийлик ва сиполикка эътибор қаратдик”.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan