Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Аёллар сахифаси / ПОКЛИКНИНГ ТУРЛАРИ

ПОКЛИКНИНГ ТУРЛАРИ

Савол: Поклик неча турга бўлинади ва улар қайсилар?

Жавоб: Поклик икки турга бўлинади: тўлиқ ва нуқсонли поклик. Тўлиқ поклик – бу ўн беш кун ёки ундан ортиқ бўлган покликдир.

Нуқсонли поклик – Тўлиқ покликдан оз, яъни ўн беш кундан оз покликдир (“Манҳалул воридин”).

 

Савол: Икки ҳайз ўртасидаги поклик муддати қанча?

Жавоб: Икки ҳайз ўртасидаги поклик муддати ўн беш кун бўлиб, кўпининг чегараси йўқдир.

“Покликнинг энг ози ўн беш кун бўлиб, кўпининг чегараси йўқ. Зеро, у бир ёки икки йилга ҳам чўзилиши мумкин. Маълум бир муддат билан белгиланмайди. Лекин қон тўхтамай давом этса, поклик муддати белгиланади” (“Шарҳул Бидоя”).

 

Савол: Уч кун ҳайз кўриб, сўнг ўн беш кун поклик бўлса, сўнг яна уч кун қон кўрса, бундай аёлнинг ҳукми қандай?

Жавоб: Қачонки икки қоннинг ҳар бири ҳайз нисобига, яъни энг ками уч кунга етса, икки қоннинг ўртасидаги поклик ўн беш кунга етса (ва ундан ортса) аввалги ва кейинги қонлар ҳайз дейилади.

“Икки ҳайзнинг ўртасига тушган поклик ўн беш кун ёки ундан ортиқ бўлса, бу икки қоннинг ўртасини ажратувчи эканига иттифоқ қилинган. Покликнинг икки тарафидаги қонлардан ҳар бири уч кеча-кундузга етса, ҳайз ҳисобланади. Агар ундан оз бўлса, поклик икки ҳайзнинг ўртасини ажратувчи бўлмайди. Гарчи поклик муддати икки ҳайзнинг муддатидан кўп бўлса ҳам. Шунга иттифоқ қилинган” (“Раддул муҳтор”).

 

Савол: Ўн беш кун покликнинг икки тарафидаги қон уч кундан оз бўлса, ҳукми қандай бўлади?

Жавоб: Бир аёл бир ёки икки кун қон кўрди. Сўнг ўн беш кун поклик бўлди. Сўнг яна бир ё икки кун қон кўрди. Покликнинг икки тарафидаги бу қонлар ҳайзга ҳукм қилинмайди. Балки истиҳоза қони ҳисобланиб, у кунларда намозни қолдирган бўлса, қазосини ўқийди. Рўзани қолдирган бўлса, қазосини тутади.

“Ҳайзнинг ози уч кеча-кундуздир, бундан ками истиҳозадир” (“Шарҳул Бидоя”).

Пошшахон Эшонхон қизи. “Аёл – мўътабар зот”
(Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар).

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan