Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Пискент туманидаги «Саид ота» жоме масжидида бунёдкорлик ишлари давом этмоқда

Пискент туманидаги «Саид ота» жоме масжидида бунёдкорлик ишлари давом этмоқда

Масжид қуриш, уни обод қилиш намозхонлар учун қулай шароит яратиб бериш, Аллоҳ ваъда қилган улкан савобли амаллардандир. Шунингдек, инсон вафотидан кейин ҳам савоби тўхтамай ёзилиб турадиган садақаи жориялардан ҳисобланади.

Маълумки, юртимизда ҳам кўркам, шинам масжидларимиз кун сайин қурилиб, намозхонлар учун фойдаланишга топширилмоқда. Мана шундай ибодатгоҳлардан бири Тошкент вилоятининг Пискент туманида жойлашган «Саид ота» жоме масжидида ҳам айни дамда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бугунги кунга қадар ушбу масжиднинг ҳонақоси ва айвонининг қурилиш ишлари якунланиш арафасида. Ушбу ҳонақо ўз бағрига 650 та намозхонни сиғдира олади. Айвонига эса 300 та. Масжиднинг қурилиш ишлари 2018 йилда бошланиб, ҳозирда таҳоратхона биноси қурилмоқда.

Масжид қуриш ҳақида Аллоҳ таоло «Тавба» сурасида шундай марҳамат қилади:

إِنَّمَا يَعْمُرُ مَسَاجِدَ اللّهِ مَنْ آمَنَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَأَقَامَ الصَّلاَةَ وَآتَى الزَّكَاةَ وَلَمْ يَخْشَ إِلاَّ اللّهَ فَعَسَى أُوْلَئِكَ أَن يَكُونُواْ مِنَ الْمُهْتَدِينَ۝

Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлсалар. (18-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

عن النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ بَنَى مَسْجِدًا بَنَى اللهُ لَهُ مِثْلَهُ فِي الْجَنَّةِ

«Ким бир масжид қурса (Аллоҳнинг важҳини истаб) Аллоҳ унга жаннатда унинг мислини қуриб беради», дедилар.

Олтин силсила» китобидан Саҳиҳул Бухорий).

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّه رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : مَنْ بَنَى مَسْجِدًا لِلَّهِ كَمَفْحَصِ قَطَاةٍ ، أوْ أَصْغَرَ ، بَنَى اللَّهُ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ رواه ابن ماجه

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким қатот қушининг инича ёки ундан кичикроқ бўлсада Аллоҳ учун масжид бино қилса, Аллоҳ таоло у учун бир байт(уй)ни бино қилади» дедилар.

Ибн Можа ривояти.

Изоҳ: Қатот каклик каби қуш бўлиб, ерга ин қуради.

Ҳа азизлар, барчамиз ушбу масжид қурилишига кўмаклашайлик!

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan