Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Пешқадамлар

Пешқадамлар

60-йилларда Паркент шаҳридаги «Беш-каппа» жоме масжидида Мулла Қурбонали ота исмли зот имом-хатиб бўлиб ишлаганлар. У зот ўз уйидан бошқа жойда таом емасдилар. Сабабини сўрашганда қуйидагича жавоб берибдилар: ”Масжидда бир муддат бир вақтнинг ўзида ҳам имом, ҳам мутавалличилик қилишга тўғри келиб қолди. Ўша кунларнинг бирида, маҳалламиз кексалари билан бомдод намозидан қайтдик. Кўчамизнинг бошига етиб, улуғ ёшли Одил бува билан хайрлашарканман кутилмаганда: “Нафсга эҳтиёт бўлинг, Домла, нафсга эҳтиёт бўлинг!” – деб, уйи томон бурилиб кетди. Менинг хаёлимга: “Булар Қурбонали ҳам имом, ҳам мутавалличилик қилиб масжидни еб ётибди деб ўйлаётган эканда”, деган бузуқ ўйлар келди. Ҳафа бўлдим.  

Эртаси куни бомдод намозидан яна бирга қайтарканмиз йўлларимиз айрилишига етганда:

– Одил бува, кеча менга нимага у гапни айтдингиз? – дедим. Юзимдаги ғазабни кўриб:

– Ие болам-а, сизнинг хаёлингиз бошқа томонга кетибди-ку. Мен нафсни тийинг деганим, бугун кўпчиликнинг қозони булғанди. Луқмангизга эҳтиёт бўлинг. Сизнинг намозингиз намоз бўлса, бизники ҳам намоз бўлади. Умримиз қанча қолди, умид билан жамоатга боряпмиз, намозимиз бут бўлсин деган маънода айтувдим, – деди. Жуда ноқулай ҳолатга тушиб:

– Узр, Одил бува, бугундан сиз айтгандек бўлади, – дедим-у, шу-шу уйимдан бошқа жойда таом емайдиган бўлдим.

«Беш-каппа» жоме масжиди имом-хатиби Миршавкат Тўйчиев

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan