Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ПАРЛАМЕНТ: ЯШАШНИ МУСУЛМОНЛАРДАН ЎРГАНИШ КЕРАК

ПАРЛАМЕНТ: ЯШАШНИ МУСУЛМОНЛАРДАН ЎРГАНИШ КЕРАК

Британия парламенти депутати Анна Субри ўз ҳамкасблари олдида чиқиш қилар экан, унинг ватандошлари мусулмонлардан жуда кўп нарсани ўрганиши мумкинлигини таъкидлади.

Куни кеча Субри ўтган Қурбон ҳайити муносабати билан ўтказилган йиғилишда сўзга чиқди ва британияликларни мусулмонларнинг ҳаёт тарзига эътибор қаратишга чақирди. Шунингдек, у мамлакатда жиноятчилик ва исломофобиянинг ошишига сабаб қилиб аҳолининг маънавиятсизлигини кўрсатди, дея келтиради унинг сўзларини IslamNews.

“Агарда менинг жамиятим сизнинг жамиятингиздан кўпроқ нарса ўрганишга ҳаракат қилганда эди, бу мамлакат анчагина яхшиланган бўларди”, – деди депутат, мусулмонларга мурожаат қилиб.