Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Масжидлар / Паркент тумани Сирли жоме масжиди

Паркент тумани Сирли жоме масжиди

“Номданак” қишлоғи Катта боғ кўчасида жойлашган масжид тахминан 1850 йилларда қурилган. Масжидни “Сирли” деб номланиши масжидни тошкентлик саховатли бир бой томонидан қурилиб, унинг кимлиги сир сақланганлиги боис шу ном билан аталиб қолган.

Собиқ иттифоқ даврида ёпиб қўйилиб, колхоз омбори, кинохона, чойхона сифатда фойдаланиб келиниб 1980 йилларнинг охирига келиб қаровсиз ҳолатга келган. 1990 йилларнинг бошида қишлоқ аҳлининг ташаббуси билан яна масжид сифатида фойдалана бошланган. 1998 йилда Тошкент вилояти Адлия бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилган. 1850 йилларда қурилган бино 2002 йили электр симларининг қиска туташуви сабабли батамом ёниб кетган. 2002-2004 йилларда ҳашар йўли билан янги 22х18 метрли замонавий кўринишга эга гумбазли масжид қурилди. Масжидга кўшимча тарзда 2004-2007 йилларда баландлиги 15 метр бўлган минора ҳамда 27х5 метрли 2 қаватли очик айвон 11х3 метрли айвонча имом хатиб хонаси, қоровулхона, омборхона, ошхона, овқатланиш хонаси ҳамда таҳоратхоналар қуриб битказилди. 2008 йилда масжиднинг ҳовли кисми ва ташки деворлари миллий услубда Хоразм ғишти билан пардозланди. 2014 йилда хонақоҳнинг ички кисми ва айвонлар миллий фарғонача услубда нақшланди. Бугунги кунда тўлиқ таъмирлаш ишлари ва пардозлаш ишлари ниҳоясига етган масжид барча қулайликларга эга бўлган ҳолатда фаолият олиб бормоқда. Замон талабидаги шинам таҳоратхона мўмин-мусулмонлар хизматида. Бугунги кунда масжидда Тошкент ислом институтини тамомлаган Мансуров Мансур домла имом-хатиблик қилмоқда.