Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ОЗОД ФАЛАСТИН

ОЗОД ФАЛАСТИН

Франция президенти Эммануэл Макрон озод Фаластин учун чиқиш қилди. У яна бир марта Исроил ва Фаластин ўртасидаги музокараларни янгилашга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Франция икки давлат орасидаги низоларни бартараф этиш учун қўлидан келган барча зарур ҳаракатларни амалга оширишга тайёр.

У бутун дунё ҳамжамиятининг эътирозига қарамасдан, Исроил ҳукумати томонидан Фаластин ҳудудида ноқонуний тарзда Исроил манзилгоҳлари қурилишининг давом эттирилиши, ҳар қандай музокара ўтказиш ва тинчлик ташаббусларини йўққа чиқазиши мумкинлигини алоҳида таъкидлади.

“Мен пойтахти Қуддус бўлган, умумэътироф этилган ва хавфсиз чегараларга эга иккита Исроил ва Фаластин давлатини назарда тутувчи ечимни топиш бўйича Исроил ва фаластинликлар ўртасидаги музокараларни янгилашга чақираман”, – дея келтиради Макроннинг сўзларини Al-Arabiya нашри.