Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қозоғистонда ҳалол ипотека пайдо бўлди

Қозоғистонда ҳалол ипотека пайдо бўлди

“»Al Hilal» Ислом банки” АЖ Қозоғистонда биринчи ҳалол ипотекани йўлга қўйди. Янги исломий молиялаштириш тамойиллари асосида қурилган таклифдан Олмата, Остона ва Чимкент аҳолиси уй-жой олиш, шунингдек, бошқа банкда мавжуд ипотекасини қайта молиялаштириш учун фойдаланишлари мумкин. Таъкидлаш жоизки, янги лойиҳа эътиқодидан қатъий назар ҳамма учун мўлжалланган.

Исломий ипотека анъанавийсидан фоиз улушининг йўқлиги билан фарқ қилади, чунки бу Шариат қоидаларига кўра ман қилинган. Тизим қуйидагича амалга оширилади: банк уй-жойни сотиб олади ва муайян муддатга қимматроқ нархда мижозга сотади, бунда баҳо мижозга олдиндан маълум ва молиялаштиришнинг бутун даврида ўзгаришсиз қолади.

“Исломий ипотеканинг йўлга қўйилиши Қозоғистон исломий банкингнинг ривожланишида муҳим қадам ҳисобланади. Бу исломий молиялаштиришдаги жисмоний шахслар учун мўлжалланган биринчи чакана маҳсулотдир. Умид қиламизки, мижозлар маҳсулотимизнинг устунлиги, фойдали ва бошқа афзал жиҳатларига юқори баҳо берадилар”, – дея таъкидлади “»Al Hilal» Ислом банки” АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Елтай Муҳаммаджонов.