Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Ҳозиржавоб болакай

Ҳозиржавоб болакай

Фазл ибн Робиъ болаларидан бирини халифанинг хизматига қўйишни ният қилди ва халифа Ҳорун ар-Рашиднинг олдига келди. Унга: “Ҳожам, қулингиз боласини хизматингизда тарбияланишини ният қилган эди. Агар амирул мўъминин қулига лутф этиб, бизга кўрсатаётган карамини зиёда айлаб, суруримизни тамомига етказсалар, қулига марҳамат кўрсатган ва бу билан бениҳоя миннатдор этган бўладилар”, деди.

Халифа унинг бу илтимосини қабул қилди. Вазир халифани уйига меҳмонга чақирди. У ерда ҳамма тайёргарликлар кўрилган, дастурхонлар тўшалган эди. Одамлар таомларни тановул қила бошладилар. Бу пайтда халифа ҳовлини айланар эди. У ерда энди тили чиққан бир болани кўриб қолди. Унга: “Ҳой болакай, қайси ҳовли яхшироқ, сизларнинг ҳовлингизми ёки амирул мўъмининнинг ҳовлисими?” – деб сўради.

Шунда бола: “Модомики, амирул мўъминин шу ерда эканлар бизнинг ҳовлимиз яхши. Агар амирул мўъминин ўз ҳовлисига кетсалар, унинг ҳовлиси яхши”, деб жавоб берди.

Халифа унга кулди ва унинг ҳозиржавоблигидан таъажжубланиб, унга юз минг дирҳам ҳадя берди.

Араб тилидан Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Абдуқаҳҳор Махсум” жоме масжиди имом-хатиби Нусратуллаев Абдулбосит Нусратулла ўғли таржимаси