Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Озиқ-овқат маҳсулотлари эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди

Озиқ-овқат маҳсулотлари эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 29 апрель куни пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди.

Шунингдек, оғир жараёнда ўзини аямасдан хизмат қилаётган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига, мард ва жасур ҳарбийларимизга, вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг раҳбарлари ва хизматчиларига, муҳтарам нуронийларимиз ва маҳалла фаолларига, саховатпеша тадбиркорларимизга, олимларимиз, ўқитувчи ва домлалар, ижодкор зиёлиларимиз, имом-хатибларимизга чин дилдан раҳмат айтиб, ташаккур изҳор этди. Бундай ҳайрли ишларнинг давоми ўлароқ жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент тумани «Абдуллоҳ ибн Аббос» жоме масжиди имом хатиби Ғуломиддин домла Эргашов ҳомийларни жалб қилган ҳолда Кўксарой ҳудудидаги етмиш бешдан зиёд кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришди. Унда қарийб тўқсон миллиондан ортиқ 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилинаётган бу хайрли амалларни мақбул айлаб, ажр-мукофотини кўпайтириб берсин!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan