Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ҳожиларга яна бир енгиллик яратилади

Ҳожиларга яна бир енгиллик яратилади

Saudi Gazette нашриёти ҳабарига кўра, 2018 йилда мусулмонлар учун енгиллик яратиш мақсадида икки муборак замин бўлган Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунаввара орасида тезюрар поезди ишга туширилиши режалаштирилмокда. Хозирги кунга қадар 450 километрлик темир йўлнинг 430 километри қуриб битказилди.

«Шу йилнинг охиригача темир йўл қурилиши якунланади», – деб Саудия Арабистони жамоат трансопртлари ва темир йўллар Бошқармаси бошлиғи Румаиха ал-Румайха маълум қилди. Мусулмонлар учун муқаддас саналган ушбу икки шаҳар орасидаги йўл 2 ярим соат вақт олади, холос. Бутун дунёдан зиёратчилар келиб қўнадиган Жидда шаҳридан Маккагача атиги ярим соат вақт сарфланади.