Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Озгина эътиборга кўпгина дуо

Озгина эътиборга кўпгина дуо

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан жорий йил 12 апрель куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайрулла Турматов ва вакиллик ходимлари Бўстонлиқ тумани Сижжак қишлоғида истиқомат қилувчи 81 ёшли Мамажонов ПАРПИ ота ҳамда 100 ёшни қарши олган Ғиёсов ФАЁЗ оталарнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Сўз бошида уларга Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий ҳазратнинг дуои-саломлари етказилди. Отахонлар билан ўтган кунлар, болалик йиллари ҳақида суҳбат қилинди.

Ҳар бир қарашлари ва пурмаъно сўзлари дуога айланиб қолган ушбу оталар шундай кунларга етказгани учун Яратганга шукроналар айтиб, эл-юртимиз фаровонлиги, она ватанимиз тинчлиги ва тараққиёти, ўсиб келаётган ёш авлоднинг порлоқ келажаги учун самимий ва мустажоб дуолар қилдилар.

Ташриф асносида отахонларнинг турмуш тарзи, оилавий шароитлари билан ҳам яқиндан танишилди. Уларнинг оила аъзолари қишлоқ шифокорлари, маҳалла раислари ҳамда маҳалладошларидан беҳад мамнун эканликлари, улар хонадонларига тез-тез келиб, уларнинг ҳолларидан хабар олиб туришларини, почта вакиллари ҳам ўз вақтида нафақаларини ҳам олиб келиб бераётганларини билдиришди. Ҳар икки отахонга юмшоқ гиламлар совға қилинди. Вилоятнинг энг чекка ҳудудида истиқомат қилаётган табаррук отахонлар ҳамда уларнинг оила аъзолари камтарона эътибор ва ғамхўрликдан хурсанд бўлишди.

    

Тошкент вилояти ахборот хизмати