Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Отинойилар учун малака ошириш ўқувлари бошланди

Отинойилар учун малака ошириш ўқувлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 11.09.2019 йилдаги 4988-сонли хатига асосан мамлакатимизда фаолият юритаётган отинойиларнинг билим ва савиясини янада ошириш, уларни юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлардан хабардор этиш ҳамда иш жараёнига масъулият билан ёндашиш мақсадида малака ошириш ўқувлари ташкил этилиши белгиланган. Шунга мувофиқ, бугун – 2019 йилнинг 16 сентябрь кунидан эътиборан Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган отинойиларнинг дастлабки гуруҳи мазкур малака ошириш ўқув курсларида таълим ола бошлади.

Малака ошириш ўқувлари 72 соатлик ўқув дастурига мувофиқ 2 ҳафта давом этади.

Дастлабки гуруҳда Қибрай, Қуйичирчиқ, Ўртачирчиқ, Тошкент тумани ва Чирчиқ шаҳрининг отинойилари малака оширадилар.

Машғулотлар муаммоли маъруза, амалий-тренинг, давра суҳбати, мунозара, катта ва кичик гуруҳларда ишлаш ҳамда бошқа интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда олиб борилади.