Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / “ОТАЖОН, МЕНИ ЎЛДИРИНГ!” СЎЗЛАРИНИНГ ЭГАСИ ҲАЖ АМАЛИНИ БАЖАРМОҚДА

“ОТАЖОН, МЕНИ ЎЛДИРИНГ!” СЎЗЛАРИНИНГ ЭГАСИ ҲАЖ АМАЛИНИ БАЖАРМОҚДА

Фожиа ярим йил илгари Суриянинг Идлиб вилоятида содир бўлган эди. Бомба зарбаси сабаб Абдулбосит икки оёғидан жудо бўлди. Шунингдек, унинг онаси ва синглиси ҳам ҳалок бўлди. Оёқларининг йўқлигидан даҳшатга тушган болакай, ғам – ғусса сабаб ақлдан озаёзган отасига: “Отажон, мени ўлдиринг!” – дея хитоб қилди. Бу воқеадан бутун дунё таъсирланган эди.

Абдулбоситни даволаш учун Туркияга олиб келишди.

Кичкинтой Абдулбосит ва унинг отасига моддий ёрдам кўрсатилди ва ҳозирги кунда улар ҳаж амалини бажармоқдалар.