Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / OSCEнинг навбатдаги йиғилиши

OSCEнинг навбатдаги йиғилиши

Варшава шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (OSCE) “Россия ва Марказий Осиёда радикаллашувнинг олдини олиш йўллари” мавзусида йиғилиш ўтказди.

Тадбирда Тожикистон Ислом тикланиш партияси раиси Мухиддин Кабирий, россиялик адвокат Дагир Хасавов ва МДҲ мамлакатлари бўйича эксперт Аркадий Дубновлар маъруза қилишди.  Йиғилишга “Собрание” жамоат бирлашмалари ассоциацияси раҳбари Муҳаммад Салахитдинов бошчилик қилди.

Иштирокчилар Марказий Осиё мамлакатлари мисолида радикаллашувнинг манбалари ҳақида гапирдилар. Уларнинг фикрига кўра, ҳукуматнинг дин эркинлигини чеклаш сиёсати радикал табиатли оммаларнинг вужудга келишига сабаб бўлмоқда. Уларнинг баъзилари, ҳаттоки, экстремистик ва террористик гуруҳларга ҳам аъзо бўлиб қолмоқда, бу эса минтақадаги барқарорликка ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]