Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ҚОРОНҒУЛИККА МУБТАЛО…

ҚОРОНҒУЛИККА МУБТАЛО…

Уруш Сурия ва Ироқни қоронғуликка чўмдирди. NASA Сурия ва Ироқнинг 2012 ва 2016 йиллардаги йўлдошдан олинган суратларини эълон қилди. Уларда уруш вақтида бу мамлакатлар қоронғуликда қолганлиги кўриниб турибди. Бу Сурияда ҳам, Ироқда ҳам аҳоли яшамайдиган ҳудудлар кенгаяётганидан далолат беради. Сиёсатшуносларнинг фикрига кўра, вайронкорликларнинг бир қисми ИШИД фаолияти натижаси бўлса, бир қисми халқаро коалиция ҳаракатларининг натижасидир. ИШИД ҳужумларидан аксар тарихий ёдгорликлар зарар кўрган. Оғир техникага эга бўлмаганликлари сабаб, шаҳарларни қўлга олганларида, улар, асосан, одамларга қарата ўқ узишарди.