Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қора танлиларни ақлан заиф деган олим Нобел мукофотидан маҳрум этилди

Қора танлиларни ақлан заиф деган олим Нобел мукофотидан маҳрум этилди

Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиби, машҳур биолог олим Жеймс Уотсон Cold Spring Harbor лабораторияси бошлиғи сифатида қўлга киритган барча мукофот ва имтиёзлардан маҳрум бўлди.

Хабар берилишича, бундай қарорга келинишига 90 ёшли олимнинг бир неча марта ирқчиликка йўғрилган сўзлари сабаб бўлди. Охирги ана шундай жанжалли қарашларидан бири, негр ирқига мансуб кишиларнинг ақлан заиф эканлигини таъкидлаб айтган сўзларидир.

Бу орада, экспертлар Уотсоннинг фикрлари мутлақо нотўғри эканлигини ва фан билан исботланмаганлигини таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, олим физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофотини ДНК тизимини расшифровка қилганлиги учун олган эди. Уотсон, шунингдек, инсонларда ген инженериясини қўллаш бўйича ҳам машҳур саналади.