Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Онкология марказида намозхона ташкил этилди

Онкология марказида намозхона ташкил этилди

Москвадаги Н.Н.Блохин номидаги онкология илмий текшириш тиббиёт марказида мусулмонлар учун намозхона ташкил этилди.

Марказ директори Иван Стилидининг РИА Новостига берган интервьюсида хабар берилишича, унга бир қанча вақт илгари мусулмонлар намозхонага эҳтиёж борлиги ва уни ташкил этишни сўраб мурожаат қилган.

“Биз бу илтимосни беэътибор қолдира олмадик. Онкология марказида православлар учун ибодатхона мавжуд. Шу сабабли мусулмонлар учун намозхона ташкил этилганлиги мамлакатда конфессиялараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга ёрдам беради”, – дейди у.

Намозхонани ясатишда Бишкеклик ҳаттотларнинг ишларидан фойдаланилди, ўзларини кимлигини сир тутишни истаган саховатпешалар томонидан молиялаштирилди.