Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Оммавий қабрлар

Оммавий қабрлар

Ироқда террорчиларнинг қурбонлари оммавий тарзда кўмилган қабрлар топилиши давом этмоқда. Террорчилардан тозаланган Ироқ ҳудудларида ИШИД томонидан кўмиб ташланган икки юздан ортиқ оммавий қабрлар топилди. Бу ҳақда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси ва Ироққа кўмак бериш бўйича ташкилот миссиясининг қўшма баёнотига асосланган ҳолда хабар беради Anadolu агентлиги.

Ҳужжатга кўра, БМТ экспертлари Мосул, Қиркўк, Салохиддин ва Ал-Анбар вилоятларида 202та оммавий мозорларни қайд қилишди. Кўмилганлар орасида аёллар, болалар, қарилар, ногиронлар ва хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам бор. Экспертлар Ироқ ҳудудида бундай оммавий қабрлар ҳали кўплаб топилиши мумкинлигини айтишмоқда.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan