Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Олимлар: ҳалол гўшт саратон касаллиги вужудга келиш хавфини камайтиради

Олимлар: ҳалол гўшт саратон касаллиги вужудга келиш хавфини камайтиради

Таом учун Ислом қонуниятларига кўра сўйилган гўштдан фойдаланиш саратон билан касалланиш хавфини камайтиради. Дунёга машҳур врач-онколог, профессор Давид Хайят France 2 телеканалига берган интервьюсида шундай баёнот берди.

У қизил гўшт бир қанча хасталиклар, шу жумладан, юрак-қонтомир ва онкологик касалликларни келтириб чиқарувчи “айбдор” эканлигини таъкидлади. Гап шундаки, гўштдаги қонда гемоглабин бўлади. Гемоглобинда эса темир молекулалари мавжуд, у эса канцероген (рак касаллигини юзага келтирувчи модда) ҳисобланади. Ҳалол сўйишда бўлгани каби қонни чиқазиб юбориш орқали унинг токсинлиги (заҳарли моддалари) камаяди. Олимнинг таъкидлашича, мусулмонлардаги ушбу қоида айнан мана шу сабабли ўрнатилган.